Франция расмийлари Олимпиада ўйинлари давомида 140 дан ортиқ киберҳужумларни қайд этган

Франциянинг Aхборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги (ANSSI) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари вақтида 141 та киберҳужумни қайд этган.

Хакерлар нишони давлат ва спорт муассасалари, телекоммуникация ва транспорт бўлган. Хусусан, Франция музейлари, жумладан Лувр ва Катта сарой (Grand Palais) киберҳужумларга учраган. Қайд этилишича, ушбу киберҳужумларнинг ҳеч бири Ўйинларга таъсир қилмаган.

2024-08-16 16:56:48