Ички ишлар вазирлиги томонидан аҳоли, айниқса ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида Интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланишлари бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган турли танловлар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу танловлар давомида, виртуал оламдан фойдаланиш тажрибасига эга, тенгдошлари ўртасида Интернетдан фойдаланиш маданиятини фаол тарғиб қилиб келаётган ёшлар, ўсмирлар ва болалар муносиб тақдирланиб келинмоқда.
Бу борада Ички ишлар вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, шу билан бирга ЮНИСЕФ ташкилоти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.